Ректорнинг кириш сўзи

Азиз ва муҳтарам институтимиз жамоаси, ҳурматли Устозлар, қадрли ҳамкасб дўстлар, азиз талабалар, битирувчилар ва меҳмонлар!      

Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтнинг электрон ҳаёти веб-сайтига

хуш келибсиз!

Муҳтарам Презиентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг таклифлари билан 2018 йилга “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” деб ном берилди. Бу янги йилда таълим тарбия сифати ва самарадорлигини ошириш, илм фан ва ишлаб чиқаришнинг уйғунлигини таъминлашда янги технологиялар ва инновацион ғояларни ишлаб чиқиш ва жорий қилишни долзарб вазифа сифатида кун тартибига қўймоқда.

Глобал ахборот асрида ёш авлодни мафкуравий таҳдидлардан сақлаш, уларнинг медиаиммунитетини шакллантириш ва ривожлантириш, тахдидбардош жамият барпо этишда медиа воситаларининг аҳамияти баҳолаб бўлмас даражада ошиб бормоқда. Бу масалан давлат сиёсати даражасига кўтарилди. Бунга Муҳтарам Президентимизнинг Олий Мажлисга қилган Мурожаатномасида ҳам тўхталиб ўтилди, Ўзбекистонда жорий йилда интернет тезлигини 2,5 баравар ошириш бўйича иш олиб борилиши таъкидланди.

Янги давр институтимиз сайти фаолиятини тубдан қайта ташкил этишни кун тартибига қўймоқда. Бу йўналишдаги  ишларимизни белгилаб, қисқача шуни қайд этишни истардим. Аввало, ТИҚХММИнинг ахборот фаолиятини кенгайтириш, институтнинг ягона коммуникацион муҳитини яратиш, институтнинг Ўзбекистонда ва глобал ахборот майдонида ўз нуфузига эга бўлишини таъминланлаш, корпоротив маданият яратиш каби муҳим вазифаларни бажариш йўлида ишлашимиз талаб этилади.

Институтимиз таълим тизимида инновацион ғоялар ва электрон таълим ресурсларини тўлдириб бориш, мувофиқлаштириш ва уларни мунтазам равишда сайтга жойлаштириб бориш, мувофиқлаштириш ва уларни мунтазам равишда сайтга жойлаштириб бориш ишлари олиб борилмоқда.

Институтимизда таълим тарбия самарадорлигини оширишда электрон дарсликларнинг янги авлодини яратиш, масофавий таълим тизимини кенгайтириш, бойитиш муҳим ўрин тутади. Шундан келиб чиқиб, бу йўналишдаги ишларимизни янада такомиллаштириш талаб этилмоқда.

Институтнинг таркибий қисмлари ўртасидаги ўзаро электрон алоқаларни тубдан қайта ташкил этишимиз зарур. Иқтидорли талабалар билан ишлаш, ёш олимлар фаолиятини мувофиқлаштириш, улар томонидан инновацион ғоялар ва лойиҳаларни ишлаб чиқишни рағбатлантириш фаолиятимиздаги асосий йўналишлардан бири бўлиши керак. Бунинг учун институт сайтида махсус рубрика очиб, унда ёш олимлар ва талабалар томонидан ишлаб чиқилган инновацион ғоялар ва таклифларни тезкор ўрганиш, тарғиб қилиш, тизимли таҳлил қилиниб улардан таълим-тарбия жараёнида фойдаланиш бўйича йўриқнома ишлаб чиқишни йўлга қўйишимиз зарур.

Институт сайтида Ўзбекистонда ва халқаро майдонда таълим соҳасида юз берган янгиликлар тезкор жойлаштирилиши, институтимизнинг халқаро алоқаларига, хориждаги ҳамкорларимизнинг таълим соҳасидаги ютуқларига тааллуқли хабарлар мунтазам ёритиб борилишини тизимли йўлга қўйишимиз ўта муҳимдир.

Институт ҳаётида оид мухим янгиликлар, қизиқарли хабарлар, маданий-маърифий тадбирлар ва спорт мусобақаларини тезкор ёритишга ҳам сайтда эътибор қаратишимиз зарур. Бу ишлар талаба ёшларимизнинг қизиқишларидан келиб чиқиб ҳамда талабаларнинг илмий савиясини ошириш, дунёқарашини кенгайтиришга, маънавий-рухий оламини бойитишга йўналтирилган тарзда бўлишига, эришиш зарур.

Институт сайтини янги рубрикалар билан кенгайтириш ҳам замон талабидир. Институтнинг ҳар бир факультети ва кафедрасида электрон аҳборот ресурс маркази билан ҳамкорликда бу йўналишда ишлаши талаб этилади.

Олдимизда турган вазифаларни бажаришда сизга ғайрат, куч-қувват тилайман. Институтимизда илғор техналогияларга асосланган янги инновацион мухим яратишда, таълим ва тарбия соҳасидаги фаолиятимизда ҳамкорлигимиз узоқ йиллар давом этиди ва самарали бўлади деб  умид қиламан.

Сизларга мустаҳкам соғлик, оилаларингизга тинчлик ва ҳотиржамлик, илмий-педагогик ва фаолиятларингизда янги ютуқлар доимо ҳамроҳингиз бўлишини тилаб қоламан.